McKinsey компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Банк-молия академиясида McKinsey компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
McKinsey компанияси томонидан Ўзбекистонда банк соҳаси асосий бизнес кўрсаткичларини яхшилаш бўйича стратегия ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Бу стратегия тижорат банкларидаги трансформация жараёнлари ва айниқса ходимлар малакасини ошириш масалаларини ҳам ўз ичига олган.
Академия раҳбарияти томонидан McKinsey компанияси вакилларига Академияда банк-молия сектори мутахассисларини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш бўйича мавжуд дастурлар, таълим шакллари ва платформалари, илмий салоҳиятни ошириш бўйича сўнгги пайтларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Етакчи тижорат банкларидаги трансформация жараёнларини самарали амалга ошириш учун зарур компетенциялар ва уларни ривожлантириш учун корпоратив курслар дастурларини амалга оширишда банк ходимларининг кенг қатламини қамраб олиш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув сўнггида банк соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик йўналишлари, Академиянинг банк сектори учун “корпоратив университет” сифатида платформа вазифасини ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш, хусусан, ўқитишнинг аралаш (blended learning) шакллари орқали онлайн ва оффлайн таълим жараёнларини ташкил этиш масалалари бўйича келишиб олинди.