ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ФАКТОРИНГ ВА ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ФАКТОРИНГ ВА ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
Бугун, 15 июнь куни Банк-молия академиясида “Тижорат банкларида факторинг ва лизинг операциялари: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тошкент молия институтининг Банк ҳисоби ва аудит кафедраси мудири, профессор Зафар Умаров мавзу юзасидан маъруза қилиб, янги банк хизматларини таклиф қилишнинг аҳамиятини очиб берди.
Таъкидландики, жаҳонда бўлаётган ўзгаришлар, глобаллашув ва тижорат банкларининг трансформация жараёнини янада фаоллаштириш, мижозларга кўрсатилаётган банк хизматларини янги босқичга олиб чиқиш заруратини юзага келтиради.
Бу жараёнда, банк тизимидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади – тижорат банкларини мижоз учун ишлашга ўргатишга қаратилган. Шу жиҳатдан, банк тизимини трансформациялаш борасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, замонавий, билимли кадрларга боғлиқ бўлиб, банк соҳаси вакилларининг банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини ва мазмун-моҳиятини яхши ўзлаштирганлиги асосий омиллардан саналади.
Маҳорат дарси сўнггида муҳокама қилинган мавзу юзасидан тингловчиларни қизиқтирган саволларга маърузчи томонидан кенг маълумот бериб ўтилди.