ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТОРЛИК СЕРТИФИКАТЛАШ ТИЗИМИ
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТОРЛИК СЕРТИФИКАТЛАШ ТИЗИМИ
Банк-молия академиясида “Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштириш шароитида бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик сертификатлаш тизимини меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Мавзу юзасидан Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Миновар Тўлахўжаева маъруза қилиб, Ўзбекистонда аудит ва бухгалтерия соҳасидаги ўзгаришлар ва тенденцияларга тингловчилар эътиборини қаратди.
Маърузачи томонидан халқаро стандартлар, хусусан аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартлари ҳамда бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини республикамиз бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасини ривожлантиришдаги таъсири ва аҳамияти кенг очиб берилди.
Аудиторлик фаолиятидаги мавжуд меъёрий ҳужжатлар бугунги кунда тўлиқ халқаро ҳужжатлар билан мувофиқлаштирилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Дарс давомида тингловчиларни қизиқтирган қатор саволлар берилди. Маърузачи томонидан ушбу саволларга амалий жиҳатдан асосланган жавоблар берилди.