• LMS
  • E-library
  • O‘qishga qabul
  • FAQ

Yangiliklar

image

МҲХС Молиявий Ахборот Ва Халқаро Даражада Қиёсланувчанликни Таъминлайди

МҲХС Молиявий Ахборот Ва Халқаро Даражада Қиёсланувчанликни Таъминлайди

2022 йил 15 июнь куни Банк молия академиясида “Ўзбекистонда молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларини жорий этиш масалалари” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бош мутахассиси М. Ёқубов кун тартибидаги мавзу юзасидан маъруза қилди.

Тадбир давомида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишни жадаллаштириш орқали хорижий инвесторларни зарур ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадларини амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

Таъкидландики, халқаро бозорларга чиқиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилишда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ молиявий ҳисобот тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади ва у ҳаётий заруратга айланиб бормоқда.