ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТИЗИМИ: ТАҲДИДЛАР, ЎЗГАРИШЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР
ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТИЗИМИ: ТАҲДИДЛАР, ЎЗГАРИШЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Банк-молия академиясида “Халқаро молия тизими: таҳдидлар, ўзгаришлар ва истиқболлар” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди. Мазкур мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, и.ф.д. профессор Нодир Жумаев томонидан маъруза тақдимоти ўтказилди.
Бизнесни бошқариш (МВА) мутахассисликлари сиртқи таълим шакли тингловчилари учун ташкил этилган маҳорат дарсида бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган глобаллашув жараёнида халқаро савдо, молия, капитал ва кредитлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Таъкидландики, глобаллашув кенг маданий, сиёсий ва иқтисодий ҳолат билан боғлиқ ўлчовларни қамраб олиб, унинг зарурати мамлакатимиз ташқи савдодасида ҳамкор давлатларнинг аҳамияти ва интеграциянинг заруратини ўзида акс эттиради. Дунё саҳнида юз бераётган геосиёсий вазият халқаро молия бозорлари ва валюта муносабатларини тартибга солишда оқилона ечимларни талаб қилади.
Маҳорат дарси якунида академия тингловчилари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан маърузачига мурожаат қилиб, атрофлича маълумотларга эга бўлдилар.