Лойиҳа фаолиятининг асосий муаммолари ва муваффақиятининг омиллари
Лойиҳа фаолиятининг асосий муаммолари ва муваффақиятининг омиллари
Жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида “Лойиҳа фаолиятининг асосий муаммолари ва муваффақиятининг омиллари” мавзусида амалиётчилар учун семинар ўтказилди.
Тадбирни халқаро эксперт Ирина Киршина олиб борди.
Маълумот учун: Ирина Киршина инвестицион лойиҳаларни комплекс баҳолаш маркази директори, лойиҳа ташкилотининг иқтисодий йўналиши бошлиғи, иқтисод фанлари номзоди, Россия давлат нефт ва газ университети доценти. Халқаро ҳамжамиятларнинг эксперти, 2007 йилдан буён лойиҳалаш ва тадқиқот фаолиятида тажрибага эга бўлган профессионал иқтисодчи.
Семинарда тижорат банклари, суғурта ва инвестиция компаниялари ҳамда мамлакатимизнинг етакчи корхона ва ташкилотларнинг 50 яқин вакиллари, шу жумладан, "Uzairways" АЖ, “Ўзкимёсаноати” АЖ, “ЎзЭлтехсаноат” уюшмаси ва бошқалар иштирок этди.
Ушбу семинар иқтисодиётнинг турли тармоқларида лойиҳаларни бошқаришнинг замонавий талаб ва тамойилларини ўрганиш, лойиҳаларни бошқариш соҳасида профессионал ваколатларни такомиллаштириш ва шакллантириш, лойиҳаларни таҳлил қилиш, режалаштириш ва ресурсларни бошқариш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган.
Тадбирни ўтказишдан мақсад иштирокчиларнинг лойиҳа бошқаруви соҳасида назарий ва амалий касбий билим ва кўникмаларни ошириш, уларни бошқаришнинг самарали жараёнини тузиш, олинган билимлардан мустақил ва ижодий фойдаланиш хусусиятларини эгаллашидир.
Жуда қизиқарли ва самарали ўтган семинарда, қатнашувчилар муҳокама этилган мавзунинг долзарблигини инобатга олиб, бу турдаги учрашувлар тизимли равишда давомийлигини белгилаш ва ўзаро тажриба алмашиш амалиётини мунтазам йўлга қўйлиши зарурлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси
Банк молия академияси
Матбуот хизмати