Сунъий интеллект ва Big Data‘га асосланган бизнес учун энг яхши ечимлар
Сунъий интеллект ва Big Data‘га асосланган бизнес учун энг яхши ечимлар
Жорий йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида “Сунъий интеллект ва Big Data‘га асосланган бизнес учун энг яхши ечимлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни Россия Федерациясида ва МДҲ давлатларида таниқли эксперт-амалиётчи Андрей Заворин олиб борди. У Банк молия академияси етакчи ўқитувчиси, Angels Desk венчур инвесторлар халқаро ҳамжамияти аъзоси ҳамда нутқ технологиялари, киберхавфсизлик, дипфейк технологияларини яратиш, AI ва ML асосидаги рақамли хизматларда ихтисослашган бир қанча компанияларнинг инвестори ҳисобланади.
Семинарда тижорат банклар, суғурта ва йирик компаниялар, шу жумладан, Ўзтрансгаз, Ўзкимёсаноати, Автомобил йўллари қўмитаси ва бошқа ташкилот ҳамда муассалар ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сунъий интеллект ҳаётимизда ва бизнесда ўзига яраша катта ўрин тутади, шунингдек таъсирчан даражаси ҳам мавжуд. Кўп миқдорда маълумотлар молия ва давлат секторида тўпланади. Рақамли жараёнлар ва рақамли ўзаро таъсир интерфейсларини ташкил этиш вазифаси бизнеснинг жадал ривожланиши, самарадорлиги ва рақобатбардошлиги учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Барча ходимлар ва менежерларнинг рақамли кўникмаларига бўлган талаб ҳам тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Бугунги кунда биз асосан юқори ихтисослашган амалий вазифаларга йўналтирилган тор АI технологияси ("тор" сунъий интеллект) билан шуғулланамиз. Масалан, чат-ботларда ва овозли ёрдамчиларда АI мижозлар билан алоқани катта блокларини ёпишга ёрдам беради. Баъзи соҳаларда эса сунъий интеллект ўзини анча етук технология сифатида намоён этади: мижозларни баҳолаш, биометрика, компьютерни кўриш, фирибгарликка қарши ва молиявий мониторинг қилиш, ҳужжатларни қайта ишлаш, банкоматлар ҳамда офисларга юкни таҳлил қилиш ва уларнинг самарадорлигини башорат қилиш зарур.
Сунъий интелект технологиялари ва катта маълумотлардан фойдаланиш бизнес ва давлат учун сифат стандартларини ишлаб чиқиш, уларга риоя қилиш ҳамда назорат қилишда ажралмас талабга айланди. Мутахассислар ва топ-менежерларнинг меҳнат бозоридаги рақобатдошлиги ҳам ана шу кўникма ва билимларга эга бўлиш билан белгиланади. Семинар ўтказиш мақсади, ушбу кўникмаларни яхшилаш ва уларни иш фаолиятда самарали қўлланишида ёрдам бериш учун мўлжалланган.
Бахс-мунозара шаклида ўтказилган семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.