• LMS
  • E-library
  • O‘qishga qabul
  • FAQ

Yangiliklar

image

Финтех нима ва келгуси йилларда қандай финтех маҳсулотларини кўрамиз?

Финтех нима ва келгуси йилларда қандай финтех маҳсулотларини кўрамиз?

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси томонидан Газпромбанк ва Ўзбекистон Республикаси Миллий банки кўмагида “Финтех нима ва келгуси йилларда қандай финтех маҳсулотларини кўрамиз?” мавзусида онлайн-семинар ўтказилди.

Тадбирда турли банклар, суғурта компаниялари, молиявий тузилмалар, микрокредит ташкилотлари, "Ўзбекистон Темир йўллари", "Ўзкимёсаноат" ва бошқа компанияларининг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Семинарда Россияда Visa компаниясининг стратегик ҳамкорлик ва инновациялар департаментининг катта директори Олег Чанчиков спикерлик қилди.

Маълумот учун: Олег Чанчиков Россия ва хорижий компанияларда маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўлимларига раҳбарлик қилган,  Яндекс компаниясида минтақавий ривожланиш ва  халқаро кенгайиш учун масъул бўлган. У дунёдаги энг йирик компаниялари билан ҳамкорликда интеграциялашган финтех лойиҳасини яратган мутахассис.

Қизиқарли тарзда ўтган тадбирда қуйидаги мавзулар қамраб олинди:

1. Молия бозорида нима содир бўлмоқда ҳамда финтех қандай пайдо бўлди.

2. Финтех компаниялари қандай қийинчиликлар ва имкониятларга эга ва бу бозорни ривожлантиришга қандай ёрдам беради.

3. Финтех компаниялари билан ишлашда банклар қандай қийинчиликлар ва имкониятларга эга.

4. Келажакдаги финтех-бу қандай?

5. Замонавий финтех маҳсулотларига мисоллар: суғурта компаниялари, микромолия компаниялари, рақамли хизматлар.

Баҳс-мунозараларга бой бўлган  семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олиб, келгусида бу турдаги билим ва кўникмаларни ошириш ва кенгайтиришга туртки бўладиган тадбирларни янада кўпайтириш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси

Банк-молия академияси

Матбуот хизмати