ХОРИЖЛИК МУТАХАССИС ИШТИРОКИДА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ВА ТРЕНИНГЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ХОРИЖЛИК МУТАХАССИС ИШТИРОКИДА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ВА ТРЕНИНГЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Жорий йилнинг 8-16 июнь кунлари хорижий эксперт-амалиётчи Грегг Робинс (Швейцария Женева) тингловчиларга маҳорат дарси ўтиш ҳамда банк ва бошқа ташкилот ходимлари учун тренинг ўтказиш мақсадида Банк-молия академиясида бўлди.
Иқтисод бўйича фалсафа доктори Грегг Робинс томонидан ўтказилган «Хусусий капитални бошқариш» мавзусидаги маҳорат дарси интерфаол шаклда ўтказилиб, академия тингловчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, швейцариялик олим мамлакатимиздаги тижорат банклари ва бошқа йирик компанияларнинг раҳбар кадрлари ва мутахассисларида замонавий билим, кўникма, малака ва компетентлик даражасини ошириш ҳамда касб ва лавозимларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Банк-молия академияси томонидан ташкил этилган “Инвестициялар ва активларни бошқариш” мавзусидаги тренингни ҳам олиб борди. Мазкур тренингда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “UzAuto Motors” каби йирик компанияларнинг масъул ходимлари ва мутахассислари иштирок этди. Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.