Газпромбанк ижрочи директори билан учрашув бўлиб ўтди
Банк-молия академиясида Газпромбанк ижрочи директори билан учрашув бўлиб ўтди
Россиянинг Газпромбанк ижрочи директори Шевченко Алексей Владленович билан Банк-молия академиясида музокаралар ўтказилди.
2019 йилдан буён Газпромбанк томонидан Академия тингловчилари учун риск-менежмент, лойиҳавий таҳлил ва персонални бошқариш каби йўналишларда очиқ дарслар ташкил қилиб келинмоқда.
А.В.Шевченко Газпромбанк Академия билан ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш истагида эканлигини билдирди.
Банк-молия академияси ректори в.б. Э.Хошимов, ўз навбатида, Газпромбанк томонидан ўтказилган курсларнинг долзарб мавзуларга бағишланганлигини таъкидлаган ҳолда, тижорат банкларида амалга оширилаётган трансформация жараёнида ходимлардан талаб қилинадиган янги компетенцияларни ривожлантириш йўналишлари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, Академия платформасида Газпромбанкнинг виртуал компетенциялар марказини ташкил этиш масаласи, контентни тўлдириш ва тингловчилар билимини баҳолаб бориш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар юқоридаги ҳамкорлик йўналишларини амалга оширишни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида икки томонлама узоқ муддатли шартнома тузиш бўйича келишувга эришдилар.